"Монако" клуби раҳбарияти бош мураббий Леонарду Жардим борасида муҳим қароррга келди.
Nice-Matin нашри тарқатган хабарга кўра, раҳбарият Жардимни шу кунларда истеъфога чиқаради. Клуб директорлар кенгаши унинг истеъфоси борасида мазкур қарорни қабул қилиб бўлишган. Катта эҳтимол билан Жардим бугун "Лилль"га қарши кечадиган баҳсдан кейин истеъфога чиқарилади.
Маълумот учун, клуб ўтган йили ҳам португалиялик мутахассисни истеъфога чиқариб, унинг ўрнига Тьерри Анрини таклиф қилган эди. Кейинчалик жамоа Анри қўл остида ҳам муваффақиятсизликга учганидан сўнг, Жардим ортига қайтарилганди.