"Рубин" Слуцкийни янги бош мураббий этиб тайинлади

Россиялик мутахассис Леонид Слуцкий "Рубин" клуби бош мураббийига айланди. Бу ҳақда
Қозон клуби расмий сайти хабар берди.

48 ёшли Слуцкий "Рубин" клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади. У яқинда истеъфога чиқарилган Роман Шаронов ўрнини эгаллади.

Маълумот учун, Слуцкийнинг охирги клуби Голландиянинг "Витесс" жамоаси бўлди.

Ўқилган: 1565
Леонид Слуцкий Россия чемпионати Рубин

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича