"Челси"нинг собиқ дарвозабони АПЛга қайтди

"Челси"нинг собиқ дарвозабони Асмир Бегович "Борнмут"га қайтди, жея хабар бермоқда Football24 нашри.

Босниялик кипер шу йилнинг сентябрида Озарбайжоннинг "Қорабоғ" клубига ижарага берилганди. У ушбу клуб таркибида 15та учрашувда 15 маротаба тўп олиб чиқди. Натижада, клуб раҳбарияти Беговични "Борнмут"га қайтариб беришга қарор қилди.

32 ёшли дарвозабоннинг "Борнмут" билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўжалланган. У АПЛда 252та учрашувда майдонга тушган. У "Портсмут", "Борнмут", "Ипсвич, "Сток Сити" ва "Челси" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Ўқилган: 1578
Асмир Бегович Борнмут

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича