Испания чемпионати, қолдирилган 10-тур. Бугун "Барселона" - "Реал" Мадрид ўйини бўлади

Испания Ла лигасининг қолдирилган 10-туридан ўрин олган "Барселона" ҳамда "Реал" Мадрид клублари ўртасидаги учрашув бугун Каталония пойтахтида бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор, мазкур ўйин Барселона шаҳрида юз берган сиёсий вазият туфайли ўз вақтида ўтказилмаганди. Бугун тунда эса у мухлислар ҳукмига ҳавола этилади.

Кўпчилик "Реал"нинг имкониятларини пастроқ, дея баҳоламоқда. Бунга сабаб қилиб Роналдунинг бошқа жамоага ўтиб кетгани, Азарнинг жароҳати ва бошқа сабабларни келтирмоқда. Биз эса ундай демаган бўлардик, сабаби "Эл-классико" мақоми остидаги барча ўйинлар ҳар доим ҳам шиддатли ўтиб келган. Навбатдагисини ҳам аввалдан тахмин қилиш бироз қийинроқдир.

Эслатиб ўтамиз, ўйин Тошкент вақти билан соат 00.00 да бошланади.

Ўқилган: 3470
Барселона Вильярреал Испания чемпионати Эл-классико

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича