"Тоттенхэм" сўнгги дақиқаларда гол урди ва ғалабани илиб кетди

Англия Премьер-лигасининг 17-турида "Тоттенхэм" клуби сафарда "Вулверхэмптон"га қарши баҳс юритди.

Учрашувда Лукас Моура 8-дақиқада ҳисобни очди. Бироқ иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида Адама Траоре мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.
Жозе Моуриньо шогирдлари ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Ян Вертонгеннинг голи эвазига ғалабани илиб кетди.

Мазкур ғалабадан кейин "Тоттенхэм" 17 ўйиндан кейин очколари сонини 26тага етказиб, 5-ўринга кўтарилиб олди.

АПЛ, 17-тур

Вулверхэмптон – Тоттенҳэм 1:2
Голлар: 0:1 – 8 Лукас Моура, 1:1 – 67 Траоре, 1:2 – 90 Вертонген.

Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Кастро, Доэрти, Коуди, Моутинью, Дендонкер, Рубен Невеш, Саисс, Траоре, Диогу Жота, Хименес.

Тоттенҳэм – Гассанига, Вертонген, Орье, Алдервейрелд, Санчес, Дайер, Лукас Моура, Сиссоко, Алли, Сон Хён Мин, Кейн.

Ўқилган: 1095
Англия чемпионати Вулверхэмптон Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича