"Сурхон" ўзида "Андижон" билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон чемпионатининг 6-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Андижон" учрашуви ўз якунига етди. Ушбу саҳифа орқали ўйинни матнли трансляция қилиб бордик.

Coca Cola Суперлига, 6-тур

"Сурхон" – "Андижон" 0:0 (0:0, 0:0)
29 апрель, 17:30, Термиз

"Сурхон": Асилбек Амонов, Абдукаххор Хожиакбаров (Аббосбек Махсталиев, 46), Аюбхон Нўъмонов (Абдулазиз Юсупов, 78), Рахматилло Бердимуродов, Шавкат Саломов, Аброр Исмоилов, Владимир Бабунья, Хусниддин Гофуров, Аъзам Алиев, Дарко Стоянович, Шерзод Хакимов.

"Андижон": Руслан Матниёзов, Бобур Амонов, Ильдар Маматказин, Бобур Акбаров, Аброр Хусинов, Фарход Бекмуротов, Абдуллох Олимов, Ойбек Киличев (Асрор Ғофуров, 81), Дилшод Рахматуллаев, Рузимбой Ахмедов, Шахзод Убайдуллаев (Сардор Сулейманов, 46).

Огоҳлантиришлар: Қиличев (21), Раҳматуллаев (29), Исмоилов (37), Аҳмедов (57), Саломов (63), Алиев (78), Бубанья (85), Матниёзов (89)

***

90+4'. Ўйин якунланди

90+2'. Хавфли вазият! Меҳмонлар жарима майдони ичида хавфли вазият юзага келди, бироқ сўнгги зарбага аниқлик етишмади

88'. Майдон эгалари босимни кучайтиришмоқда

85'. Бубанья Асрор Ғофуровга қўполлик қилгани учун огоҳлантирилди

80'. Хавли вазият! Ҳозиргина майдонга тушган Юсупов жуда қулай имкониятни кўкка совурди

77'. Нўъмоновнинг зарбаси ўта ноаниқ кетди

76'. Мезбонлар хавфли жарима зарбасига эга бўлишди

72'. Ойбекнинг ошириб берган тўпи Сардорга келиб тушганди, бироқ Сулаймонов бош билан аниқ зарба бера олмади

70'. Саломов жарима майдони ичида яқин масофадан зараб берди, бироқ тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди

66'. Аброр Исмоиловнинг олисдан йўллаган зарбаси Руслан Матниёзов дарвозасининг ёнгинасидан ўтиб кетди

57'. Рўзимбой Аҳмедов рақиб ҳимоячисига қўполлик қилгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди

48'. Таймни меҳмонлар фаол бошлашди

46'. Иккинчи бўлим бошланди

***

45+3'. Биринчи бўлим ўз якунига етди

45'. Биринчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди

40'. Хавфли вазият! Ҳусинов чап қанотдан мезбонлар жарима майдонига ёриб кирди ва марказга узатма қилди, у ерда Рўзимбой Аҳмедовнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтариб юборди

37'. Исмоилов майдон марказида ўта қўпол ўйнади ва дарҳол сариқ карточка олди

36'. Яна қўполлик, вазият Танташевнинг назоратидан чиқиб кетмоқда

32'. Убайдуллаевга нисбатан ишлатилган қўполлик бош ҳакамнинг эътиборидан четда қолди, бу эса меҳмонлар мураббийлар штабини жумбушга солди

29'. Раҳматуллаев марказда Йўъмоновга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди

23'. Мезбонлар жарима зарбасини ижро этишди, Ҳакимовнинг йўллаган зарбаси Раҳматуллаевга тегиб қайтди

21'. Қиличев қўпол ҳаракати учун огоҳлантирилди

18'. ЗАРБААААААА! Нўъмоновнинг узоқ масофадан берган зарбасини дарвоза тўсинига тегиб қайтди

16'. Ўйин кескин кураш ва қўполликларга бой бўлмоқда

12'. "Сурхон" вакиллари бурчак зарбасини ижро этишди, ҳимоячилар қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди

8'. Қиличев жаримадан тўпни дарвоза томон йўналтирди, бироқ кучсиз зарбани дарвозабон эгаллаб олди

3'. Саломов ва Раҳматуллаев ўртасида тўқнашув юзага келди, Дилшодга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

1'. Учрашув бошланди

0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

Учрашувни Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Андижон Сурхон Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Расман! Алексис Санчес “Интер”га ўтди
10:39
Расман! Аллегри “Ювентус”ни тарк этади
17:07
Москвада ёш футболчилар ўртасида “Спартак Юниор” футбол мусобақаси ўтказилди
08:07
Одил Аҳмедов: "Арсенал" ва "Ницца"дан таклиф бўлгани рост
11:36