"Челси" ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди

Англия чемпионатининг 17-турида "Челси" клуби "Стэмфорд Бриж"да "Борнмут" футболчиларини қабул қилди.

Учрашув тенг курашлар остида кечди, бироқ ўйин тақдирини фақатгина битта гол ҳал қилди. Биринчи бўлимда дарвозаларга гол урилмади. Иккинчи бўлимда "Челси" кўпроқ олдинга борган бўлсада "Борнмут" қарши ҳужумда хавфлироқ ҳаракат қилди. 84-дақиқада Гослинг киритган гол ягона бўлиб 0:1 ҳисобидаги меҳмонлар ғалабаси билан якунланди.

Англия чемпионати 17-тур

Челси – Борнмут 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 84 Гослинг.

Челси – Аррисабалага, Зума, Аспиликуэта, Рюдигер, Эмерсон, Жоржиньо (Батшуайи, 78), Канте, Маунт, Пулишич (Ковачич, 65), Виллиан (Хадсон-Одои, 65), Абрахам.

Борнмут – Рэмсдейл, Мифем, Фрэнсис, Стэйси, Рико, Кук, Биллинг, Гослинг, Фрэйзер, Лерма, Кинг (Соланке, 75).

Огоҳлантиришлар: Кук (50), Ковачич (81), Гослинг (82).

Ўқилган: 2040
Англия чемпионати Борнмут Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича