Салоҳ гол уриш бўйича Суаресни ортда қолдирди

Англия Премьер-лигасининг 17-турида "Ливерпуль" ўз уйида "Уотфорд"да қабул қилди.

Учрашувда Муҳаммад Салоҳнинг киритган икки голи эвазига "Ливерпуль" навбатдаги 3 очкога эга бўлди.

Шу тариқа, Салоҳ "Ливерпуль" сафида барча мусобақалардаги голлари сонини 84тага етказиб олди. Бунинг учун Салоҳга 126та ўйин кифоя қилди. Қолаверса, у клубнинг собиқ ҳужумчиси Луис Суаресга тегишли бўлган натижани такрорлади.

Суарес "Ливерпуль" сафида 133та учрашувда 82 маротаба тўп киритишга эришган.


Ўқилган: 928
Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича