"Ливерпуль" ўз майдонида Салоҳнинг дубли эвазига аутсайдерни мағлубиятга учратди

Англия Премьер-лигасининг 17-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Уотфорд" баҳси якунланди.

"Энфилд"га кечган мазкур беллашувда Юрген Клопп шогирдлари жуда катта қийинчиликга дуч келди. Дастлабки бўлим бироз зерикарли тарзда кечди. "Уотфорд" тўғри ҳимояланди ва "Ливерпуль" томонидан уюштирилаётган ҳужумларни бартараф қилди.

38-дақиқага келиб эса "Ливерпуль" ниҳоят ўз мақсадига эришди. Муҳаммад Салоҳ ҳимоячилардан қочиб кетди ва Бен Фостер қўриқлаётган дарвозанинг олис бурчагини ишғол қилди, - 1:0.

Танаффусдан кейин "қизиллар" ҳужумларни кўпайтирди. Бундан Садио Мане боши билан тўп киритди. Бироқ ВАР аралушви туфайли гол инобатга олингани йўқ.
Шунингдек, меҳмонлар ҳам бир нечта имкониятни юзага келтирди. Бироқ якуний зарба беришда "Ливерпуль"га омад кулиб боқди.

89-дақиқада эса Маненинг тўп оширишидан захирадан майдонга тушган Дивок Ориги зарба йўллай олмади. Унинг оёғига тегиб, йўналишини ўзгарган тўпни Муҳаммад Салоҳ чиройли тарзда "Уотфорд" дарвозасига йўллади.

Шу тариқа, "Ливерпуль" клуби ўз майдонида аутсайдерни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва пешқадамлигини мустаҳкамлади.

АПЛ, 17-тур

Ливерпуль - Уотфорд - 2:0
Голлар: Муҳаммад Салоҳ (38, 89)

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Гомес, ван Дейк, Хендерсон, Милнер, Шакири (Окслейд-Чемберлен, 70), Вейналдум (Робертсон, 59), Мане, Салах, Фирмино (Ориги, 88).

Уотфорд – Фостер, Фемения, Кэткарт, Мариаппа, Кабаселе, Капу, Дукуре (Кина, 87), Хьюз, Сарр, Дини (Грэй, 75), Деулофеу.

Огоҳлантиришлар: Хьюз (24), Хендерсон (43), Милнер (57).

Ўқилган: 1048
Англия чемпионати Ливерпуль Уотфорд

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича