Виллиан учун янги харидор пайдо бўлди

"Челси" вингери Виллиан фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши кутилмоқда.

Yahoo Sport нашрида ёзилишича, 31 ёшли футболчига Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Матрасчилар" мавсум охирида шартномаси тугаши кутилаётган футболчи учун кураш олиб боради.

Шунингдек, "Барселона" ва "Ювентус" ҳам Виллианга асосий харидорлар сифатида кўрсатилмоқда.

Бу мавсумда Виллиан АПЛ доирасида 15та учрашувда 2та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди.

Ўқилган: 1945
Атлетико М Виллиан Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича