"Бенфика" бош мураббий билан шартномани 5 йилга узайтирди

"Бенфика" клуби раҳбарияти бош мураббий Бруну Лаже билан янги шартнома имзолади.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Лаже 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўжалланган шарртномага имзо чекди. 43 ёшли мутахассис шу йилнинг бошида "Бенфика" устози сифатида иш бошлаганди.

Бу мутахассис қўл остида "Бенфика" Португалия чемпионатида 13та учрашувдан кейин 36 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Бироқ "бургутлар" Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичини 3-ўринда якунлади ва эндиликда Европа Лигасида тўп суради.

Ўқилган: 1383
Бенфика Бруну Лаже Португалия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича