Европа Лигаси. Қайси футболчи гуруҳ босқич тўпурари бўлиб турибди?

Европа Лигасининг гуруҳ босқич учрашувлари якунланди. Душанба куни мусобақанинг плей-офф босқич ўйинларига қуръа ташлаш маросим бўлиб ўтади.

Шотландиянинг "Рейнжерс" клубининг 23 ёшли ҳужумчиси Альфредо Морелос гуруҳ босқич тўпурарига айланди. Колумбиялик футболчи 6 маротаба тўп киритди.

Ундан кейинги ўринларни Бруну Фернандеш ("Спортинг"), Мунир ("Севилья") ва Андраж Шпорар ("Слован)"лар 5та тўп киритган ҳолда жой олишди.

4тадан гол киритган рўйхатидан эса  Мирон Боаду ("АЗ Алкмар"), Умар Садик ("Партизан"), Мэйсон Гринвуд ("Манчестер Юнайтед"), Данель Синани ("Дюделанж"), Лоран Депуатр ("Гент"), Клаудиу Кешерю ("Лудогорец") ва Паулинью ("Брага") ўрин олишган.


Ўқилган: 4435
Бруну Фернандеш Европа Лигаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича