"Эвертон" клуби "Арсенал" собиқ устози билан музокараларга киришди

"Арсенал"нинг собиқ бош мураббийи Унаи Эмери яна АПЛда иш бошлаши кутилмоқда.

ESPN нашрида ёзилишича, 48 ёшли мутахассис "Эвертон" клуби раҳбарияти билан музокараларга киришди. Томонлар музокараларни давом эттирмоқда.

"Ирислар" Марку Силвани истеъфога чиқарганидан сўнг унинг ўрнига янги мураббий таклиф қилиш истагида бир нечта мураббийлар билан музокараларга киришган. Улар қаторида Карло Анчелотти, Дэйид Мойес номлари ҳам кўрсатилган.

Бу мавсумда "Эвертон" АПЛнинг 16-туридан сўнг 14-ўринда бормоқда.

Ўқилган: 1778
Унаи Эмери Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича