Европа Лигасида ҳафта футболчиси учун номзодлар маълум қилинди

Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогар 4та футболчини эълон қилди.

Бу ҳақда УЕФА расмий сайти маълумот бермоқда. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун "Вулверҳэмптон" ҳужумчиси Диего Жота, "Ренн" ҳимоячиси Жорис Ньяньон, "Арсенал" ярим ҳимоячиси Букайо Сака ва "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд.

Маълумот учун, Жота "Бешиктош" (4:0)га қарши ўйинда хет-трикка эришди. Гринвуд "АЗ Алкмар" (4:0) билан баҳсда дубл қайд этди. Ньяньон эса "Лацио" (2:0)га қарши баҳсда 2та дублга эришди. "Арсенал" хавбеки эса Сака "Стандарт" (2:2) билан ўйинда тўп киритди.

Ўқилган: 4211
Европа Лигаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича