Европа Лигаси. “МЮ” йирик ҳисобда ғалабага эришди, “Рома” ўзида очко йўқотди

Европа Лигасининг 6-туридан ўрин олган учрашулар ўз якунига етди.

“Манчестер Юнайтед” клуби ўз майдонида АЗни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувда Мэйсон Гринвуд дублга эришган бўлса, Эшли Янг ва Хуан Мата биттадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди.

Шу тариқа, “МЮ” гуруҳда 1-ўринни қўлга киритди ва кейинги босқичга йўл олди.

“Рома” эса ўзида “Вольфсберг”ни мағлуб этолмади. Римда кечган баҳсда жанговар дуранг қайд этилди.

Европа Лигаси, 6-тур


Манчестер Юнайтед Англия – АЗ Алкмар Голландия 4:0 (0:0, 4:0)

Голоар: 1:0 – 53 Янг, 2:0 – 58 Гринвуд, 3:0 – 62, пенальти Мата, 4:0 – 64 Гринвуд.


Рома Италия – Вольфсберг Австрия 2:2 (2:1, 0:1)

Голлар: 1:0 – 7, пенальти Перотти, 1:1 – 10, автогол Флоренци, 2:1 – 19 Джеко, 2:2 – 63 Вейсман.

Ўқилган: 4605
Европа Лигаси Манчестер Юнайтед Рома

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича