Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ас-Садд” қўшимча бўлимларда “Иаген”ни мағлуб этди

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг биринчи босқичдан ўрин олган “Ас-Садд” – “Иаген” учрашуви ўз якунига етди. “Жассим бин Ҳамад” стадионида бўлиб ўтган баҳсда майдон эгаларанинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг асосий вақтида дуранг қайд этилди. Қўшимча бўлимларда Абдулкарим Ҳассам ва Педру Мигел гол урган ҳолда “Садд”га ғалаба олиб келишди.

Кейинги босқичда Хави шогирдлари “Монтерей”га қарши ўйнайди.

Клублар ўртасидаги ЖЧ

Ас-Садд Қатар – Ианген Янги Каледония 3:1 (1:0, 0:1, 1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 26 Бунеджа, 1:1 – 46 Руан, 2:1 – 100 Хассан, 3:1 – 114 Педру Мигел.

Ас-Садд – Аш-Шииб, Ал-Ҳажри (Салмон, 118), Ҳассан, Педру Мигел, Габи, Хуҳи, Нам Тэ Хви (Ассадалла, 105), Чон У Йон, Афиф (Али, 116), Ал-Ансори (Ҳолид, 25), Бунеджа.

Ианген – Ньикене, Беаруне, Дине, Каяра (Ианем, 112), Педру Луиш (Каяра, 55), Гони, Сансо, Аталь, Руан (Мацумото, 70), Даит, Каи (Каи, 80).

Огоҳлантиришлар: Ньикене (98), Беаруне (115).

Ўқилган: 1914
Ас-Садд Клублар ўртасидаги ЖЧ Хави

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича