ЕЧЛ, 6-тур. “Реал” сафарда “Брюгге”ни енгди, ПСЖ эса “Галатасарой”га имкон қолдирмади

ЕЧЛ 6-туридан ўрин олган А гуруҳидаги учрашулар ўз якунига етди.

“Реал” сафарда “Брюгге” билан баҳс юритди ва ғалабага эришди. Иккинчи бўлим дебютида Родриго Гоэс меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан кўп ўтмай Ханс Ванакен мувозанатни тиклади. 64-дақиқада Винисиус Жуниор мадридликларнинг иккинчи голини урди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Лука Модрич ўйиндаги сўнгги голни урди.

ПСЖ эса ўз майдонида “Галатасарой”ни қабул қилди. Парижликлар сафида Мауро Икарди, Пабло Сарабия, Неймар, Килиан Мбаппе ва Эдинсон Каванилар гол уришга муваффақ бўлишди.

Шу тариқа, “Брюгге” гуруҳда 3-ўринни қўлга киритган ҳолда Европа Лигасига йўл олди. ПСЖ ва “Реал” мос равишда 1 ва 2-ўринларни қўлга киритгани аввалроқ аниқ бўлганди. Турклар эса ўз юришини тўхтатди.

ЕЧЛ, 6-тур

Брюгге Бельгия – Реал Мадрид Испания 1:3

Голлар: 0:1 – 53 Родриго, 1:1 – 55 Ванакен, 1:2 – 64 Винисиус Жуниор, 1:3 – 90 Модрич.

Брюгге – Миньоле, Соболь, Коссуну, Дели, Альварес, Ванакен, Влитинк (де Кетеларе, 70), Бонавентуре, Вормер, Мехеле, Тау (Схрейверс, 59).

Реал Мадрид – Ареоля, Одриосола, Милитао, Варан, Менди, Иско (Вальверде, 84), Каземиро, Винисиус Жуниор (Браим Диас, 73), Модрич, Родриго, Йович (Бензема, 77).

Огоҳлантиришлар: Модрич (6), Альварес (15), Коссуну (21), Соболь (34), Каземиро (37).


ПСЖ Франция – Галатасарай Туркия 5:0

Голлар: 1:0 – 32 Икарди, 2:0 – 35 Сарабия, 3:0 – 46 Неймар, 4:0 – 63 Мбаппе, 5:0 – 84, пенальти Кавани.

ПСЖ – Рико, Диалло, Куасси (Верратти, 75), Маркиньос, Бернат (Керер, 75), Сарабия, Паредес, Курзава, Неймар, Мбаппе, Икарди (Кавани, 68).

Галатасарай – Муслера, Маркао Тейшейра, Нагатомо, Мариано, Байрам, Лемина, Сери (Инан, 41), Нзонзи (Озбайраклы, 72), Мор (Фалькао, 62), Бельханда, Донк.

Огоҳлантиришлар: Курзава (45), Бельханда (50), Нзонзи (57), Муслера (82), Фалькао (82), Инан (85), Лемина (86).

*****

Эътиборингизга Лука Моричнинг голини ҳавола этамиз:

Ўқилган: 1464
Галатасарой Европа Чемпионлар лигаси ПСЖ Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича