Хорхе Сампаоли "Сантос"ни тарк этди

"Сантос" бош мураббийи Хорхе Сампаоли вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Сампаолининг "Сантос" билан шартномаси 2020 йилнинг охирига қадар мўжалланган эди. Бироқ у клуб раҳбарияти билан ўзаро келиша олмади ва истеъфога чиқарилди.

Аргентиналик 59 ёшли мураббий 2018 йилнинг декабридан буён "Сантос"ни бошқариб келаётган эди.

Испан нашрлари ёзишича, Сампаоли учун Ла Лигадан иккита клуб қизиқиш билдирмоқда.

Ўқилган: 1316
Бетис Сельта Хорхе Сампаоли

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича