Сардор Азмун: Менинг ўз отхонам, 18та отим ва мураббийларим бор

"Зенит" клуби ва Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Азмун ўзининг бўша вақтида амалга оширадиган қизиқишлари ҳақида гапириб ўтди.

- "Бенфика" жамоасига қарши ўйиндан кейин "Зенит" таътилга чиқиб кетади. Уйга кетасизми?

- Ҳа ўз отларим олдига бораман.

- Улар ҳақида гапириб беринг. Қизиқиш нимадан бошланган?

- Мен шундай шаҳарда тураманки, у ерда от – биринчи рақамли жонивор. Ўз отинг билан бўлиш – мен учун катта бахт ва бу энг яхши хордиқ.

- Нечта отингиз бор?

- 18та. Отхонам ва мураббийларим бор, - дейди Азмун.

Ўқилган: 2118
Зенит Эрон терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича