WADA комиссияси раҳбари: Россия термаси ЖЧ-2022 финал босқичида ўз байроғи остида ўйнай олмайди

Бутундунё антидопинг агентлиги WADA комиссияси раҳбари Жонатан Тэйлор Россия терма жамоаси ЖЧ-2022нинг финал босқичида ўз байроғи билан иштирок эта олмаслигини эълон қилди.

"Россия жаҳон чемпионатида иштирок этадими? Биз биринчи навбатда уларнинг саралашдан ўтиб олишини курайлик. Агар улар йўлланмани қўлга киритишса ҳам "Россия" номи ва ўз давлат байроғи билан иштирок эта олмайди. Ҳар бир футболчи якка тарзда рухсатнома олиши керак ва ушбу амалиётларни ФИФА тасдиқлаши лозим бўлади.

Яна шуни таъкидлаб ўтишим керакки, Россия байроғи йирик мусобақаларда бўлмайди. Унинг якка тарздами ёки жамоавий баҳслардами бунинг аҳамияти йўқ", - дейди Тэйлор.

Ўқилган: 912
ЖЧ-2022 Россия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича