Россия терма жамоаси ЖЧ-2022да иштирок эта олмайди

Бугунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Россияни 4 йилга Олимпия ўйинлари ва халқаро йирик мусобақалардан четлатди.

BBC Sport нашрининг хабар қилишича, мазкур таъқиқ ЖЧ-2022 мусобақасига ҳам таъсир қилади ва Россия терма жамоаси унда иштирок эта олмайди. Бироқ Россия Евро-2020да иштирок этиши мумкин.

Қарорга кўра, допинг назоратидан ўтган спортчилар нейтрал байроқ остида мусобақаларга қўйилиши мумкин. Шундай бўлган тақдирда, Россия терма жамоаси мадхия ва байроғидан воз кечган ҳолда Қатарга йўл олиши ҳам мумкин.

Ўқилган: 2643
ЖЧ-2022 Россия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича