
"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Сон Ҳён Миннинг "Бернли" жамоаси дарвозасига урган голи ҳақида гапириб ўтди.
"Унинг ушбу голидан олдин менинг ўғлим уни Соналдо деб айтар эди. "Бернли"га қарши ўйинда у Соналдо Назариу бўлди.
Сэр Бобби Робсон ёнида турганимда менинг ҳаёлимга шунга ўхшаш гол келган эди, Роналдо эса деярли шундай гол урган эди", - дейди Моуриньо.
Португалиялик мутахассис Роналдонинг 1996 йили "Компостела" дарвозасига урган голини эсга олди. Ўшанда бразилиялик футболчи майдон марказидан ўзи бориб тўп киритган.