Франция чемпионати. "ПСЖ"нинг янги триоси жамоага навбатдаги ғалабани келтирди

Франция чемпионатида 17-турида амалдаги чемпион "ПСЖ" клуби сафарда "Монпелье"га қарши баҳс юритди. Учрашув 3:1 ҳисобида парижликларнинг ғалабаси билан якун топди.

Дастлаб мезбонлар учрашувдаги ҳисобни очган бўлса, кейинчалик Неймар, Мбаппе ва Икарди биттадан гол уриб "ПСЖ"га ғалаба келтирди.

Бу ғалабадан сўнг "ПСЖ" очколари сони 39 тага етди ва жамоа етакчиликни сақлаб қолди.

Франция чемпионати, 17-тур

Монпелье – ПСЖ 1:3
Голлар: Паредес (41, автогол) – Неймар (74), Мбаппе (76), Икарди (81).

ПСЖ: Навас, Менье, Тиаго Силва, Кимпембе (Диалло, 18), Бернат, Гуйе (Куасси, 25), Сарабия, Паредес, Мбаппе (Шупо-Мотинг, 90), Икарди, Неймар.

Ўқилган: 1666
Монпелье ПСЖ Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича