Англия чемпионатининг 16-турида "Тоттенхэм" клуби ўз майдонида "Бернли" жамоасини қабул қилиб йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашув майдон эгаларининг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. Ҳарри Кейн 4-дақиқада тезкор гол киритиб жамоасининг кайфиятини кўтарди. Орадан 5 дақиқа ўтар ўтмас Лукас Моура ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. 32-дақиқада Сон Ҳин Мин бир ўзи ҳужум ташкил қилиб, барчани алдаб гол уришга эришди. Танаффусдан кейин Кейн яна катта саҳнага чиқди ва дубль қайд этди. 74-дақиқада Сиссоко жамоасининг 5-голи муаллифига айланди. Ўйин тарзда ўз якунига етди.
Англия чемпионати 16-тур
Тоттенхэм – Бернли 5:0 (3:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 4 Кейн, 2:0 – 9 Лукас Моура, 3:0 – 32 Сон Хын Мин, 4:0 – 54 Кейн, 5:0 – 74 Сиссоко.
Тоттенхэм – Гассанига, Вертонген, Алдервейрелд, Орье (Скипп, 80), Санчес, Алли (Пэрротт, 85), Лукас Моура (Сессеньон, 75), Сиссоко, Дайер, Сон Хын Мин, Кейн.
Бернли – Поуп, Лоутон, Питерс, Ми, Тарковски, Брэйди (Леннон, 71), Корк, Хендрик, Макнил, Родригес, Вуд (Выдра, 65).
Огоҳлантиришлар: Лоутон (22), Дайер (72).
"Тоттенхэм" йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Ўқилган: 2634