Бундеслига. "Бавария" кутилмаганда сафарда ютқазиб қўйди

Германия чемпионатининг 14-туридан ўрин олган "Боруссия» Менхенгладбах" - "Бавария" учрашуви поёнига етди.

Дастлабки бўлимда томонлар гол ура олишмади. Танаффусдан сўнг эса Иван Перишич "Бавария"ни ҳисобни очди. Кейинчалик эса мезбонлар сафида Бенсебайни дублга эришиб, "Боруссия М"га ғалаба тақдим қилди.

Шу тариқа, "Бавария" меҳмонда кечган баҳсда 1:2 ҳисобида рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Қолаверса, мюнхенликлар учрашувни бир киши кам бўлиб якунлади. Хавьер Мартинес иккинчи маротаба ҳакам томонидан огоҳлантириш олди ва майдонни барвақт тарк этишга мажбур бўлди.

Германия чемпионати, 14-тур

«Боруссия» Менхенгладбах" - "Бавария" - 2:1
Голлар: 0:1 – 49 Перишич, 1:1 – 60 Бенсебайни, 2:1 – 90, пенальти Бенсебайни.

Боруссия М – Зоммер, Эльведи, Бенсебайни, Гинтер, Лайнер, Закария, Бенеш (Эмболо, 58), Хофманн, Плеа (Херрманн, 64), Тюрам, Штиндль (Раффаэл, 85).

Бавария – Нойер, Киммих, Боатенг (Мартинес, 68), Алаба, Алькантара, Дэвис, Горетцка, Толиссо (Перишич, 20), Коман, Левандовски, Мюллер.

Ўқилган: 1007
Бавария Боруссия М Германия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича