"Реал" ҳимоячиси фаолиятида биринчи маротаба қизил карточка олди

"Реал" ҳимоячиси Ферлан Менди Испания чемпионати доирасида "Эспаньол" жамоасига қарши кечган баҳсда қизил карточка олиб майдондан четлатилди.

83-дақиқада франциялик Виктор Гомесга нисбатан ишлатган қўполлиги учун футболчи иккинчи сариқ карточка олди.

Ёзда "Лион" клубидан "Реал" сафига ўтган 24 ёшли Менди учун ушбу қизил карточка катта футбол фаолиятидаги биринчиси бўлди.

Ўқилган: 1833
Испания чемпионати Реал Мадрид Ферлан Менди Эспаньол

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича