"Сампдория" 36 ёшли тўпурар ҳужумчи билан янги шартнома имзолади

Ҳужумчи Фабио Куальярелла "Сампдория" билан шартномасини узайтирди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. 36 ёшли футболчи генуяликлар билан 2021 йилнинг ёзига қадар шартномани узайтирди.

Маълумот учун, Куальярелла 2016 йилдан бери "Сампдория" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Ўтган йили у клуб сафида энг кўп гол уришга эришганди.

Ўқилган: 1412
Италия чемпионати Сампдория Фабио Куальярелла

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича