"Реал" 55 млн еврога футболчи сотиб олмоқчи

"Аякс" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек фаолиятини Мадриднинг "Реал" клубида давом эттириши мумкин.

The Telegraaf нашрида ёзилишича, "Реал" клуби келгуси йилнинг ёзида 22 ёшли футболчини сотиб олмоқчи. Бунинг учун мадридликлар ван де Бек трансферига 55 миллион евро сарфламоқчи.

Аввалроқ "Тоттенхэм" клуби уни сотиб олиш учун таклиф билан чиққан. Бироқ голландиялик хавбекнинг ўзи "Реал"га ўтиш истагида ва "тақачилар"нинг таклифини рад қилди.

Бу мавсумда ван де Бек Голландия чемпионатида 13та ўйинда 5та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди.

Ўқилган: 2527
Аякс Донни ван де Бек Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича