Бугун футзал бўйича Осиё чемпионатига қуръа ташланади

Келаси йили Туркманистонда футзал бўйича Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

2020 йилнинг 26 февраль – 8 март кунлари Ашхободда ўтказиладиган қитъа чемпионатига бугун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Қуръа Ашхободдаги “Олимпия меҳмонхонаси”да ўтказилади. Унга кўра, 16 та терма жамоа 4 та гуруҳга ажратилади. Саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказган 🇺🇿 Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олган. 1-саватда, шунингдек, мезбон – Туркманистон, Эрон ва Япония ҳам жойлашган.

Қуръа Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади.

Ўқилган: 1710
Футзал. Осиё

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича