
"Ливерпуль" клубининг собиқ ҳужумчиси Питер Крауч "Эвертон" жамоаси билан бўлган ўйиндан кейин захирада қолган "қизиллар" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Ўйлайманки, Салоҳ захирада қолганидан кейин жаҳли чиққан. У жамоанинг бир қисми бўлишни истайди, у "Олтин бутса"га интилади – биз унинг қанақа эканлигини биламиз.
Муҳаммад Салоҳ ярим ҳимоячидан худбин ҳужумчига айланди. У захирада ўтириб жамоанинг ўйинидан лаззат олмайди. У ўтириб 2-3та гол уриши мумкинлигини ўйлайди.
Агар ушбу кеча кимдир норози бўлиб кетган бўлса, бу Салоҳ бўлди. Англия термаси Андорра билан ўйнаганда: "Мени майдога туширинг" деб ўйлаганман", - дейди Крауч.
АПЛда жорий мавсум мисрлик футболчи 12та ўйинда 6та гол ва 3та голли узатмани амалга оширган. Ўтган мавсум Салоҳ 38та ўйинда 22та гол ва 10та голли узатма қилган.