Англия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Тоттенхэм" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, "қизил иблислар"нинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, 6-дақиқада Рэшфорд ҳисобини очган бўлса, 39-дақиқада Алли ҳисобинни тенглаштирди. Аммо, иккинчи бўлимнинг бошларида яна ўша Рэшфорд пенальтидан жамоасининг иккинчи голини урди.
Шу тариқа Сульшер жамоаси ўта муҳим ғалабани қўлга киритди.
Англия чемпионати, 15-тур
Манчестер Юнайтед – Тоттенхэм 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 6 Рэшфорд, 1:1 – 39 Алли, 2:1 – 49, пенальти Рэшфорд.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Линделеф, Магуайр, Янг, Мактомини, Фред, Джеймс, Лингард (Шоу, 87), Рэшфорд, Гринвуд (Перейра, 80).
Тоттенхэм – Гассанига, Орье, Санчес, Алдервейрелд, Вертонген, Сиссоко (Ло Чельсо, 85), Уинкс (Ндомбеле, 70), Лукас Моура (Эриксен, 64), Алли, Сон Хын Мин, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Уинкс (13).
Ўйин статистикаси билан танишинг:
Англия чемпионати, 15-тур. "Манчестер Юнайтед" – "Тоттенхэм" 2:1
Ўқилган: 2434