"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионати 15-тур "Алавес" жамоаси устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдириб ўтди.
- Бугун биз ўйинни яхши бошладик, бироқ ушбу стадионда охиригача ҳаракат қилиш керак ва биз буни уддаладик.
Жиддий айтганда олдимизга қўйилган уч очко олиш мақсадини оғир кечадиган сафар ўйинида уддаладик.
Бу биз учун жуда ҳам муҳим натижа, менинг кўнглим тўқ. Биз футбол ўйнашдан ва курашишдан тўхтаб қолганимиз йўқ.
- Нимага дарвозада Ареоля турди?
- Бу менинг қарорим. У жамоамизнинг бир қисми, яхши машғулот олиб боради. Куртуа каби у ҳам бизни қутқарди. Шунчаки унинг навбати келди.
- Майдондаги об-ҳаво шароитлари қандай?
- Барчаси олдиндан маълум эди: бу ерда "Эйбар"даги каби кичик майдон мавжуд. Ёмғир ёғган пайти сув кўп бўлади ва ўйнаш янада оғирлашади. Бироқ майдон ўйнашга лойиқ бўлса, чиқиш ўйнаш керак.
- Таркибдаги ўзгаришлардан кўнглингиз тўлдими?
- Ҳа. Мавсум узун ва бизда фақатгина Ла Лига эмас. Менга ҳамма ўз ҳиссасини қўшиши керак, - дейди Зидан.
Зидан "Алавес" устидан қозонилган ғалаба ҳақида: Биз мураккаб сафар ўйинидан 3 очко билан қайтмоқдамиз
Ўқилган: 1820