“Реал” сафарда “Алавес”ни мағлуб этди

Испания чемпионатининг 15-туридан ўрин олган “Алавес” – “Реал” учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар ғалабага эришди.

Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди ва танаффусга қадар ҳисоб очилмади. 52-дақиқада Серхио Рамос жарима майдонига узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

65-дақиқада мезбонлар пенальти ишлаб олишди, уни Лукас Перес аниқ бажарди. Ордана беш дақиқа ўтиб мадридликлар иккинчи голни уришди. Дани Карвахал дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага аниқ йўлантирди.

Шу тариқа “Реал” очколарини 31тага етказиб олган ҳолда пешқадамга айланди.

Ла Лига, 15-тур

Алавес – Реал Мадрид 1:2 (0:0, 1:2)

Голлар: 0:1 – 52 Рамос, 1:1 – 65, пенальти Лукас Перес, 1:2 – 69 Карвахаль.

Алавес – Пачеко, Химо Наварро, Агиррегабириа, Лагуардиа, Дуарте, Пина (Пере Понс, 76), Алеиш Видаль, Вакасо (Ману Гарсия, 82), Риоха (Берк, 60), Хоселу, Лукас Перес.

Реал Мадрид – Ареоля, Милитао, Рамос, Марсело, Карвахаль, Каземиро, Кроос, Иско (Менди, 90), Модрич (Вальверде, 80), Бэйл (Родриго, 67), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Алеиш Видаль (7), Модрич (32), Пина (45), Рамос (63), Лукас Перес (67), Дуарте (79), Милитао (80).

Ўқилган: 1518
Алавес Испания чемпионати Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича