Моуриньо Эмерининг истеъфоси ҳақида: Бундай вазиятларда мен дежавюни ҳис қиламан

"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо "Арсенал" мураббийи Унаи Эмерининг истеъфоси ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Бундай хабарлар ҳар доим нохушлик олиб келади. Мен ушбу туйғуни болалигимда отамни мураббийлик лавозимидан бўшатишганидан ва ўзимни истеъфога чиқаришганида такроран ҳис қилганман. Мен биронта мураббийнинг бўшатилишидан хурсанд бўлмайман. Бундай вазиятларда мен дежавюни ҳис қиламан. Мен қийналаман, бироқ ҳаёт шунақа. Унаи – ажойиб мураббий. У "Арсенал" клубида бахтли бўлмаган, бироқ у юксак натижаларга эришган яхши мураббий бўлиб қолаверади. Унинг фаолияти билан ҳаммаси жойида бўлади", - дейди Моуриньо.

Эмери "Арсенал" клубини 2018/19 мавсумнинг бошида қабул қилиб олган эди. Ундан олдин клубни 20 йил Арсен Венгер бошқариб келган.

Ўқилган: 2512
Англия чемпионати Арсенал Жозе Моуринью Тоттенхэм Унаи Эмери

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича