"Реал" клуби "Алавес"га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркибини эълон қилди

"Реал" клуби Испания чемпионатининг 15-тур "Алавес" жамоасига қарши ўйинда иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

19 нафар футболчидан иборат рўйхатдан ярим ҳимоячи Эден Азар ва ҳимоячи Рафаэль Варан ўрин олмаган. Шу билан бирга ярим ҳимоячи Винисиус майдонга тушиши мумкин.

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Альфонс Ареоля, Диего Альтубе;

Ҳимоячилар: Даниэль Карвахаль, Эдер Милитао, Серхио Рамос, Марсело, Альваро Одриосола, Ферлан Менди;

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Иско;

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Гарет Бэйл, Лука Йович, Винисиус Жуниор, Родриго Гоэс.

"Реал" ва "Алавес" учрашуви эртага 30 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Ўқилган: 854
Алавес Зинедин Зидан Испания чемпионати Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича