
"Арсенал" клуби бугун жамоа бош мураббийи Унаи Эмерини истеъфога чиқарди.
48 ёшли испаниялик мутахассис Лондон клубидан сўнгги 40 йил ичида бўшатиб юборилган тўртинчи мураббий бўлди.
Унгача истеъфога Брюс Риок (1996), Жорж Грэм (1995) ва Терри Нил (1983) ишдан бўшатиб юболиган.
"Арсенал" клубини Эмеригача бошқарган Арсен Венгер жамоани 1996 йилнинг октябрь ойида 2018 йилнинг май ойига қадар бошқарган бўлиб шартномаси тугагани туфайли ўзи кетишга қарор қилган.