
“Арсенал” бош мураббий Унаи Эмерини истеъфога чиқарди.
Бу ҳақда лондонликлар матбуот хизмати маълум қилмоқда. Унинг ўрнини Фредрик Юнгберг вақтинча эгаллаб туради.
Эмери “тўпчилар” сафига 2018-йилда келганди. Унинг бошчилигидаги жамоа кетма-кет 7та ўйинда ғалаба қозона олмади ва бу охир-оқибат унинг истеъфосига сабаб бўлди.