Нагельсманн – ЕЧЛ плей-оффига чиққан энг ёш мураббий бўлди

"РБ Лейпциг" клуби Европа чемпионлар лигасида "Бенфика" билан дуранг (2:2) натижа қайд этиб плей-офф босқичига йўл олди.

Германия клубининг бош мураббийи Юлиан Нагельсманн мусобақа тарихида плей-офф босқичига чиққан энг ёш мураббий бўлди. Немис мутахассиси ушбу натижани 32 йил, 4 ой ва 4 кун бўлганида қўлга киритди.

Нагельсманн "Лейпциг" жамоасини ёзда қабул қилиб олган эди.

Ўқилган: 1088
Европа Чемпионлар лигаси РБ Лейпциг Рекордлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича