Coca Cola Суперлига. "Сурхон" - "Андижон" учрашуви билан 6-тур якунланади

Бугун Соса Соla Суперлигасининг 6-тур баҳслари якунланади.

Термизда "Сурхон" жамоаси "Андижон"га қарши тўп суради. Учрашув 17:30да старт олади.

Жамоалар шу кунгача ўзаро 24 марта учрашган. Ўтказилган 24 та баҳснинг 14 тасида “Андижон” ғалаба қозонган бўлса, 6 та баҳс термизликлар фойдасига ҳал бўлган. Қолган 4 та учрашувда эса томонлар муроса кўчасини танлашган.

“Андижон” жами бўлиб рақиблар дарвозасини 54 марта аниқ нишонга олган бўлса, “Сурхон” жамоаси 32 та гол билан жавоб қайтарган.  

“Андижон” рақибини энг йирик – 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. “Сурхон” эса бир маротаба ҳам йирик ҳисобда ғолиб бўлолмаган. “Андижон” жамоаси жами ўзаро учрашувларда 46, “Сурхон” эса 22 очко жамғарган.

Ушбу жамоаларнинг Олий лигадаги сўнгги учрашуви сўнгги маротаба 2004 йилнинг 14 август куни Андижон шаҳрида ўтказилган ва унда жамоамизнинг қўли баланд келган – 2:1. Орадан 15 йил ўтиб, ушбу жамоалар 27 апрел куни Термизда баҳс олиб боришади.

Coca Cola Суперлига, 6-тур

"Сурхон" - Андижон"
29 апрель, 17:30, Термиз

Фото: t.me/uzpfl

Андижон Сурхон Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
Миржалол Қосимов: "Қизилқум" қарши ҳужумлардан унумли фойдалана олди
21:17
"Пахтакор" - АГМК. Превью
03:50