Эден Азар: "Олтин тўп"ни "Ливерпуль" футболчисига берган бўлар эдим

"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар "Олтин тўп" – 2019 совринига даъвогар футболчилар ҳақида гапириб ўтди.

"Мен уни "Ливерпуль" футболчисига берган бўлар эдим. Мане, Салоҳ ёки ван Дейк – улар ғалаба қозонишга ҳақли.

Агар Садьо Мане Африка Кубогини қўлга киритганида, шубҳасиз ғалабага тўлиқ лойиқ эди. Мен дўстлашадиган у ёки Салоҳ ютганида жуда ҳам яхши бўлар эди.

Бу Африка футболи учун ҳам ўзига ҳос бўлади. Шу билан бирга Англия футболи учун ҳам яхши кўрсаткич. Ҳар икки ҳам "Олтин тўп"ни ютиш учун ҳақли", - дейди Азар.

Ўқилган: 1280
Виржил ван Дейк Муҳаммад Салоҳ Олтин тўп Реал Мадрид Садио Мане Эден Азар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича