"Арсенал" клуби раҳбарияти бош мураббий Унаи Эмерини истеъфога чиқариши кутилмоқда.
Daily Mail нашрида ёзилишича, "тўпчилар" Эмерини бошчилигида жамоа қайд этаётган натижалардан қониқиш ҳосил қилмаяпти ва уни истеъфога чиқариш ҳақида ўйламоқда.
Манбада ёзилишича, "Арсенал" бош мураббийлиги учун Маурисио Почеттино, Массимилиано Аллегри ва Микаэль Артете номлари кўрсатилган.
"Арсенал" раҳбарияти ҳозирда ушбу мутахассислар билан музокараларга киришган.