“Манчестер Юнайтед” драматик руҳда кечган ўйинда “Шеффилд”ни енга олмади

Англия чемпионатининг 13-туридан ўрин олган “Шеффилд Юнайтед” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви ўз якунига етди. “Брэмелл Лэйн” стадионида бўлиб ўтган баҳсда жанговар дуранг қайд этди.

Дастлаб майдон эгалари Флек ва Муссенинг голидан сўнг олдинга ўтиб олишди. 72-дақиқада Брендон Уилямс ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб Мэйсон Гринвуд мувозанатни тиклади.

79-дақиқада эса Маркус Рэшфорд манкунианларнинг учинчи голини урди. Барчаси “қизил иблислар”нинг камбеки томон кетаётган бир вақтда Макберни сўнгги дақиқада гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.

АПЛ, 13-тур

Шеффилд Юнайтед – Манчестер Юнайтед 3:3 (1:0, 2:3)

Голлар: 1:0 – 19 Флек, 2:0 – 52 Муссе, 2:1 – 72 Уильямс, 2:2 – 77 Гринвуд, 2:3 – 79 Рэшфорд, 3:3 – 90 Макберни.

Шеффилд Юнайтед – Мур, Стивенс, Башем (Робинсон, 83), О`Коннелл, Болдок, Норвуд, Флек, Ландстрем, Джагелка, Муссе (Макберни, 68), Макголдрик (Шарп, 78).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Магуайр, Линделеф, Уильямс, Джеймс, Перейра (Гринвуд, 73), Марсьяль (Туанзебе, 85), Фред, Джонс (Лингард, 46), Рэшфорд.

Огоҳлантиришлар: Уильямс (50), Ландстрем (51), Уан-Биссака (60).

Ўқилган: 1728
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Шеффилд Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича