Жорий мавсум АПЛ бизга нафақат интригага бой қизиқарли ўйинлар, балки янги юлдузларни ҳам тақдим этяпти.
Агарда мавсум бошидан буён ўзини кўрсата олаётган ёш футболчилар ҳақида гапирадиган бўлсак, Лемпарднинг “Челси”сига тўхталиб ўтмасак бўлмайди. Жамоа ўз академиясидан чиққан футболчиларга кўпроқ мурожаат қиляпти. Фикаё Томори ва Мейсон Маунт нафақат жамоанинг асосий таркиб футболчилари бўлишяпти, балки, баъзи ҳолларда етакчиликни ҳам ўз қўлларига олишмоқда.
 
Премьер-лигага чиққан “Норвич” ўзи билан бирга голеадорни ҳам олиб келди. Теэму Пукки АПЛнинг дастлабки турларида 6 та гол уришга эришди. Охирги пайтларда голлари сони камайган бўлса-да, аммо АПЛда янги юлдуз пайдо бўлаётганини билдириб ўтди.
Симон Миньоле жамоадан кетганидан сўнг, “Ливерпул” Алиссонга ўзринбосар излашга тушди. Ниҳоят “Вест Хем”нинг испаниялик дарвозабони Адриан вариантида тўхтади. Испан футболчисига АПЛнинг илк туридаёқ Алиссонни жароҳат олгани сабаб ўзини кўрсатишга имконият туғилди. Шундан сўнг у бир қанча ўйинларда жамоаси жонига оро кирди ва унга бекорга ишонч билдирилмаганини оқлади.
 
Юқорида эслаб ўтилган ёш футболчилар қаторида биз ушбу мавсумда АПЛда порлаган 5 футболчига тўхталиб ўтмоқчимиз.
 
Эрон Рамздейл
Жамоаси: “Борнмут”
Ёши:21
Эроннинг “Борнмут”нинг асосий дарвозабони бўлиши жамоа мураббийи Эдди Хау ва мухлислар учун ҳам кутилмаган бўлди. Англиялик ёш футболчининг ишончли тарзда дарвозани қўриқлаши уни “Борнмут”нинг асосий посбони бўлишини таъминлади.
Рамздейл “Манчестер Юнайтед” устидан қозонилган (1-0) ғалабада асосий роллардан бирини ўйнаган футболчи ҳисобланади. Айнан унинг дарвозада ишончли туриши “Қизил иблислар”нинг бирорта ҳужуми ижобий якунланмаслигини олдини олди. “Борнмут”нинг сўнгги 5 ўйинидан 3 таси қуруқ ўйин билан якунланганини ҳисобга олсак, Англия терма жамоаси яна бир талантли дарвозабонга эга бўлаётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Балки Саутгейт уни 2020-йилги Европа Чемпионати учун терма жамоага таклиф этар.
 
Жон Макгинн
Жамоаси: “Астон Вилла”
Ёши: 25
 
Давомибу ерда