АПЛ. "Ливерпуль" сафарда қийин ғалабага эришди

Англия Премьер-лигасининг 13-турида пешқадам "Ливерпуль" Лондонда "Кристал Пэлас" меҳмони бўлди.

Дастлабки бўлимда "Ливерпуль" кўпроқ тўп назоратини ўзида сақлаб турган бўлса-да, "Кристал Пэлас" учрашувда ҳисобни очди. Бироқ ВАР тизими ушбу голни инобатга олмади.

Танаффусдан кейин "Ливерпуль" ҳужумга ўтди ва 49-дақиқага келиб ўз мақсадларига эришди. Садио Мане ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланиб, учрашувда ҳисобни очди.

Кейинчалик эса Уилфрид Заха ҳам "Ливерпуль" ҳимоясида юзага келган хатоликга гол билан жавоб қайтарди, - 1:1. Бу голдан уч дақиқа ўтиб эса Роберто Фирминьо чиройли тарзда "Кристал Пэлас" дарвозасини ишғол қилди.

Шу тариқа, "Ливерпуль" очколари сонини 37тага етказиб олиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади.

АПЛ, 13-тур

Кристал Пэлас - Ливерпуль - 1:2

Голлар: 0:1 – 49 Мане, 1:1 – 82 Заа, 1:2 – 85 Фирмино.

Кристал Пэлас – Гуаита, Уорд (Келли, 70), Кэйхилл, ван Анхолт, Томкинс, Таунсенд, Макартур, Миливоевич, Куяте (Шлупп, 72), Заа, Айю (Бентеке, 76).

Ливерпуль – Алиссон, Робертсон, ван Дейк, Ловрен, Александер-Арнолд, Вейналдум, Фабиньо, Окслейд-Чемберлен (Ориги, 64), Хендерсон (Милнер, 79), Мане, Фирмино (Гомес, 89).

Огоҳлантиришлар: Фабиньо (54).

Ўқилган: 2972
Англия чемпионати Кристал Пэлас Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича