ЦСКА ҳужумчиси Фёдор Чалов фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин.
Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра, "Челси" ФИФА томонидан қўйилган тақиқдан озод бўлса, клуб Чаловни сотиб олишга киришади.
Ўз навбатида ЦСКА ҳам Чалов трансферидан мўмай даромад топишни режалаштирмоқда.
Бу мавсумда Чалов РПЛ доирасида 16та учрашувда 5та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди.
"Челси" қишда ЦСКА ҳужумчисини сотиб олиши мумкин
Ўқилган: 2063