Фрэнк Лэмпард: “Тоттенхэм”да ҳеч қачон ишламайман

“Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ҳеч қачон “Тоттенхэм”да ишламаслигини маълум қилди.

“Мен 10 йилдан кейин ҳам бу таклифга “йўқ” дейман. Ўйлашимча, бу ҳеч қачон рўй бермайди. Бизнинг Моуриньо билан ҳолатимиз бошқа-бошқа. Жозе кўплаб клубларда ишлаган ва биз унинг ҳуқуқини ҳурмат қилишимиз керак.

“Челси”да 13 йил давомида ўйнадим, бу клубга ҳурматим чексиз. Бу жамоани бошқараётганимдан ғурурланаман. Афсуски “Тоттенхэм”ни бошқара олмайман”, - дейди Лэмпард.

Ўқилган: 1739
Англия чемпионати Фрэнк Лэмпард

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича