Охирги пайтларда футбол нашрларида яна Погбанинг “МЮ”ни тарк этишни истаётгани борасида миш-мишлар тарқади.
Нашрларга кўра, келаётган қишки трансферлар бозорида у жамоасини ўзгартирмоқчи. Погбанинг фикрича, жамоа жиддий совринларни ютиш учун етарлича амбицияга эга эмас.
Манчестерда эса, Погбанинг лидер бўлишини ҳалиям кутаётганлар бор. Лекин яна бир типдаги мухлислар борки, улар Погба иккинчи Рой Кин ёки Раян Гиггзнинг издоши бўла олмаслигини аллақачон тушуниб етишган. Ундаги харизма, характер бундай бўлмаслигини исботлаб берди. Погба ростдан ҳам кетмоқчи бўлса, уни жамоада сақлаб қолмаслик учун 5 та сабаби кўрсатиб ўтамиз.
Погба “Манчестер Юнайтед” тарихига ўз номини ёздира олмади.
Пол Погба “Манчестер Юнайтед” академияси тарбияланувчиси ҳисоблансада, жамоанинг фалсафасига, унинг ўйин услубига мос тушишни, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, хоҳламади. Унда ўзига хос характер мавжуд. У қайсар. Лекин у Рой Киндек курашувчи, ёки Раян Гиггз каби лидер бўла олмайди.
Ҳаммаси Погба 19 ёшида “Манчестер Юнайтед”да ўз вақтини кутиб ўтиришни истамаслигини айтганидан бошланди. 2012-йилда Пол “Ювентус”га эркин агент сифатида ўтиб кетди. Айнан мана шу пайтдан бошланган эди Погба ва “Қизил иблислар” орасидаги муносабат бузилиши.
Погба Англияга қайтганидан сўнг, мухлислар уни жамоанинг асоий лидери бўлади дея ишонишган эди. Аммо амалда бундай бўлиб чиқмади. Тўғри, у диққат марказда бўлишни истайди, аммо фақат мақтовланигина эшитишни истайди, танқидлар эса бундан мустасно. У жамоанинг қийин паллаларида ҳам етакчиликни қўлга ололмади.
Погба – ёшларга ўрнак қилиб кўрсатиладиган етакчи эмас