Жон Терри: Салоҳ ва де Брюйне "Челси" учун етарлича яхши эмас эди

"Челси" клубининг собиқ ҳимоячиси Жон Терри "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ва "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Менинг даврим "Челси"да Салоҳ ва де Брюйн каби Моуриньонинг талабларига мос келмаган футболчилар бор эди.

Улар жуда ҳам истеъдодли, бироқ шу билан бирга жуда ёш ўйинчилар эди. Моуриньода бундай футболчиларни таркибга қўшиш ёки Дафф билан Роббенни олиб ташлаш учун вақти йўқ эди. Чунки биз ҳар ҳафта ғалаба қозонаётган эдик ва бу унинг иши.

Аввал айтганимадай, агар сен жамоага келиб Дафф ва Роббен каби ҳар мавсум 20тадан гол ураётган футболчилардан 10-20%га ёмонроқ ўйнасанг, сен таркибга кира олмайсан. Ҳеч қандай имконият йўқ.

Салоҳ ва де Брюйне учун хурсандман, улар бошқа жамоага кетиб ажойиб футболчи эканлигини исботлай олишди, бироқ ўша пайтлари улар "Челси" учун етарлича яхши эмас эди", - дейди Терри.

Ўқилган: 1079
Англия чемпионати Жон Терри Кевин де Брюйне Муҳаммад Салоҳ Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича