"Барселона" ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
Sport нашрида ёзилишича, "Уотфорд" клуби қишки трансферлар мавсумида Тодибони ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Манбада ёзилишича, инглиз клуби 19 ёшли ҳимоячи трансферига 10 миллион евро сарфлаши мумкин.
Шунингдек, "Байер" клуби ҳам Тодибони таркибга қўшиб олиши мумкин.
Бу мавсумда Тодибо "Барселона" сафида Ла Лига доирасида 2та учрашувда майдонга тушди.