"Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски "Ман Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола билан бирга ишлагани ҳақида гапириб ўтди.
"Гвардиола деярли ҳар бир футболчини кучлироқ қилади, шунинг учун ҳам унинг қўл остида ўйнаш – ҳар бир одам учун омад.
Флик? У ўйинчилар билан очиқ ва тўғри гаплашди. Футболчилар уни дарров пайқашмади. Лекин у ҳам тактикани яхши кўрадиган экан. Ҳаммаси яхши дея олмайман, бироқ Ханс-Дитер бир неча кун ичида жуда ҳам кўп яхши ишларни амалга оширган эди.
Клубга ҳозир осон эмас, бозорда эркин мураббийлар кам, шундай экан Флик билан олдинга юришда давом этиш лозим", - дейди польшалик футболчи.
Роберт Левандовски: Гвардиола деярли ҳар бир футболчини кучайтиради. У билан ишлаш – омад
Ўқилган: 1992